Махфийлик сиёсати
Кучга кирган сана: 2026-11-14
1. Хизмат
RozgorAi — оилавий харид рўйхати ёрдамчиси: мессенжердаги чат ва унинг иловаси (Mini App). Сиёсат RozgorAi хизмати ва rozgorai.uz сайтига тегишли.
2. Қандай маълумот оламиз
- Мессенжер ҳисоби: ID, исм, username, танланган тил.
- Сиз ёзган нарсалар: рўйхатлар, маҳсулотлар ва хабарлар.
- Овоз ва расм: фақат сиз юборганингизда, ичидаги рўйхатни аниқлаш учун.
- Тўлов ҳолати: тариф, сумма, муддат ва сана. Карта маълумотлари бизда сақланмайди, тўлов тўлов тизимининг саҳифасида амалга ошади.
- Оила: сиз қўшган аъзолар ва умумий рўйхатлар.
- Фойдаланиш статистикаси: тахминий жойлашув (давлат, вилоят, шаҳар; бунинг учун IP манзил сақланмайди), қурилма тури, мессенжердаги премиум обуна ҳолати ва фойдаланиш саналари.
3. Нима учун
Хизматни ишлатиш (рўйхат, эслатма, ҳисобот); хабар, овоз ва расмни AI ёрдамида тушуниш; рўйхатни оила билан бўлишиш; тўловни тасдиқлаш; умумий статистика. Статистика фақат жамланган ҳолда ишлатилади ва бошқаларга берилмайди.
4. Бошқа хизматлар
Хизмат ишлаши учун маълумотлар сервер, AI ва тўлов хизматлари орқали қайта ишланади. Реклама самарасини ўлчаш ва ташрифларни санаш учун Meta, Google ва Yandex воситалари ҳамда cookie'лар ишлатилади. Маълумотингиз сотилмайди, исм, хабар ва рўйхатларингиз реклама ва статистика хизматларига берилмайди.
5. Ўчириш
RozgorAi чатига «Маълумотларимни ўчиринг» деб ёзинг, 30 кун ичида бажарамиз. Тўлов ёзувлари қонунда белгиланган муддат давомида сақланиши мумкин.
6. Алоқа
Mini App → Созламалар → «✉️ Савол, таклиф ёки шикоят учун».
7. Ўзгаришлар
Сиёсат ўзгарса, шу саҳифада янги сана билан эълон қиламиз.